Коронавирус: Ўзбекистоннинг асосий муаммоси нима?

Коронавирус: Ўзбекистоннинг асосий муаммоси нима?

Айни дамда Ўзбекистон коронавирус пандемиясига қарши максимал даражада кураш олиб боряпти. Аммо...

Ҳаммамизга маълум, Италия, Англия, Испания — карантиннинг вақтида йўлга қўйилмагани ва аҳолининг эҳтиёткорликни оширмагани оқибатида ушбу давлатларда коронавирус жуда кенг тарқалиб кетди. Ўлимлар сони ҳам талайгина. Қолаверса, Хитой айнан қатъий карантин, аҳолининг ўзини ўзи ҳимоя қилиши натижасида вирусни енгганини айтиб, бонг урмоқда. Ҳа, коронавирусни енгиш йўлида Ўзбекистоннинг асосий муаммоси – карантин.

Афсуски, ҳатто бугун ҳам, жарималар кучайиб, жазолар кучайиб бораётганда ҳам, давлатимиз раҳбари қайта-қайта таъкидлаётган пайтда ҳам карантинга риоя қилмаётганлар топилади. Тошкент кўчаларини ҳувиллаб қолган деймиз, эҳтимол. Аммо Тошкент  фақат марказий кўчалардан эмас. Четроқ ҳудудларга боринг, маҳаллаларга киринг, ҳамон одамлар вирус уларга юқмайдигандек бепарво. Ҳатто ниқоб тақишни ёқтирмаганман азалдан, дейдиганлар ҳам учраяпти. Барака топкур, карантин сенинг дидингга, таъбингга қараб белгиланмайди, бу умумдавлат, умуммиллий мажбурият, дегинг келади.

Қайта-қайта таъкидлаймиз, агар сиз ўзингизни эҳтиёт қилмасангиз. карантинни писанд этмасангиз, вирус тарқалишда давом этаверади, бу эса қандай оқибатларга олиб келгани ўзингизга аён. Бефарқ бўлманг, ниқобсиз кетаётган кимнидир кўрсангиз, танишми, нотанишми, ниқоб тақиш жоизлигини эслатинг. Зеро бу билан ўзингиз ҳам ҳимоялаган бўласиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!