Коронавирус: Тожикистонда дориларнинг нархи ошиб кетди

Коронавирус: Тожикистонда дориларнинг нархи ошиб кетди

Тожикистонда дори-дармонлар нархи кўтарила бошлади ва 30 апрель куни мамлакатда коронавирус пайдо бўлгани тўғрисида расмий эълон қилинганидан кейин баъзи дориларни дорихоналардан топишнинг иложи бўлмай қолди.

Тожикистонликлар дорихоналардан грипп ва шамоллашни даволашда кўпинча ишлатиладиган турли хил антибиотиклар ва антивирал препаратларни оммавий равишда сотиб олишни бошладилар. Бу ўз навбатида, нархларнинг ошишига, баъзи ҳолларда дорилар нархининг 3-4 бараварга, дори-дармонларнинг етишмаслигига олиб келди.

Мамлакатнинг монополияга қарши хизмати фуқароларнинг шикоятларига жавобан, ҳозирда мутахассислар томонидан дори-дармонлар нархларини оширишнинг асослилигини ўрганмоқда.

Бўлимнинг матбуот марказида таъкидланишича, "мутахассислар мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида вазиятни ўрганиш ва дори-дармон нархларининг сунъий равишда кўтарилишининг олдини олиш учун ишламоқда". Шу билан бирга нархларни асоссиз оширган шахслар жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги дори-дармонлар ўз вақтида мамлакатга етказиб берилишини таъкидлади, аммо, сотиб олиш нархи ошиши сабабли улар қимматроқ сотилиши мумкин, деган тахминларни билдирган.

Шифокорлар фуқаролардан дори-дармонларни шифокорлар билан маслаҳатлашмасдан сотиб олмасликларини қатъий тавсия қилади. Уларнинг таъкидлашича, шифокор тайинланмасдан, вирусга қарши дорилар ва антибиотиклар одамга фойда ўрнига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!