Коронавирус: Тожикистон президенти маошидан воз кечди

Коронавирус: Тожикистон президенти маошидан воз кечди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон уч ой давомида шифокорлар маошига қўшимча ҳақ тўлаш учун Президент резервидан 12,4 миллион сомоний (1,24 миллион доллар) ажратди, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шунингдек, Раҳмон ўзининг ойлик маошини (миқдори кўрсатилмаган) республикада CОВИД-19 пандемиясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун тузилган жамғарма ҳисобрақамига ўтказган. Бундан ташқари, Тожикистон ИИВ раҳбарияти ойлик иш ҳақининг ярмини CОВИД-19 коронавирус жамғармасига ўтказади, дея хабар беради РИА Новости ИИВ матбуот марказига таяниб.

"Ушбу қарор Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода томонидан ўтказилган видеоконференция чоғида қабул қилинди. Учрашув давомида томонлар давлат раҳбарининг бир кун олдин ўтказилган ҳукумат йиғилишида коронавирус тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги кўрсатмаларини бажариш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди", — деди агентлик суҳбатдоши.

Ички ишлар вазири ўз қўл остидагиларни ваҳима қўзғамасликлари учун аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга ва давлат ҳамда ҳукумат ушбу вабога қарши курашишга тайёрлигини тушунтиришга чақирди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!