Коронавирус! 2 ҳафта ичида клиник синов натижалари тайёр бўлиши мумкин

Коронавирус! 2 ҳафта ичида клиник синов натижалари тайёр бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши дори-дармонларнинг клиник синовлари бўйича дастлабки натижаларни 2 ҳафта ичида олишни кутаётганлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, айни дамда самарадорлик тести “ремдесивир”, безгакка қарши “гидроксихлорохин” ва ОИВга қарши дори “лопинавир” устида олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу дорилар 39 мамлакатда қарийб 5,5 минг одамда синовдан ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирусга қарши ягона рағбатлантирувчи дори бу ремдесивир бўлиб, ушбу дорини қабул қилган беморлар бошқаларга қараганда 4 кун тезроқ тузалишмоқда.

Журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда вакцина мавзусига ҳам тўхталиб ўтган ЖССТ вакиллари унинг мавжудлиги ва оммавий ишлаб чиқариш вақти ҳамон номаълум эканлигини таъкидлашмоқда.

“Вакцинанинг қачон тайёр бўлишини олдиндан айтиш нотўғри. Ҳозир дунёда 130 дан ортиқ вакциналар ишлаб чиқилмоқда, аммо уларнинг ҳеч бири устида олиб борилган клиник тадқиқотлар ижобий натижаларга яқинлашмади”, дейилади хабарда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!