Жанубий Кореяда ёқилғи нархининг кўтарилишидан норози бўлган юк машина ҳайдовчилари иш ташлаш уюштиришди.
Норозиликлар микрочиплар ва нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳом ашёларни етказиб бериш қисқариши мумкинлиги билан хавф солмоқда, дея хабар бермоқда Reuters.
Бу жуда қисқа вақт ичида бир қатор соҳаларга ўз таъсирини ўтказди.
Таъминотнинг узилиши
Хусусан, Hyundai Motor’нинг йирик завод комплексида ишлаб чиқариш 2 бараварга қисқарди ва бу бир неча йирик компаниялар, жумладан, юз йиллик POSCO компаниясига таъминот узилиб қолишига сабаб бўлди.
«Юк машина ҳайдовчиларининг иш ташлашлар туфайли биздаги ишлаб чиқаришда узилишлар бор, умид қиламизки, ишлаб чиқариш жараёни имкон қадар тезроқ нормал ҳолатга қайтади», – дейди Hyundai вакили.
Hyundai Ульсандаги заводларида одатда кунига 6000 дона автомобиль, жумладан, Genesis ва Ioniq 5 EV ишлаб чиқаради.
Контейнер ташишдаги узилиш ва тўхташлар
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакатдаги контейнер ташишнинг 80 фоизини ташкил этувчи Пусан портида юк ташиш нормал даражадан учдан бирга тушган. Оқибатда портларда контейнер ташиш ҳам кескин секинлашган. Инчеон портида бу ҳолат меъёрий даражадан 20 фоизга тушди, иш ташлашларнинг катта қисми содир бўлган саноат маркази Улсан портида контейнер ташиш бутунлай тўхтатилган.
Норозилик намойишлари сони юқори даражада.
Associated Press маълумотларига кўра, норозилик намойишларида 7,5 минг нафар ҳайдовчи иштирок этмоқда. Уларнинг касаба уюшмалари тасдиқлашича, норозилар сони ҳукумат баҳолаётганидан кўра анча юқори ва касаба уюшма таркибига кирмайдиган кўплаб юк машина ҳайдовчилари ишга чиқишдан бош тортишмоқда.
Хориж нашрлари
Хорижий манбаларнинг қайд этишича, автомобиль саноати иш ташлашлар глобал чип танқислигидан азият чекаётган секторга қўшимча босим ўтказишини билдириб, намойишларни “ўта худбинлик” деб атаган.
Хулоса
Бугунги кунда Жанубий Корея яримўтказгичлар, смартфонлар, автомобиллар, аккумуляторлар ва электрон қурилмаларнинг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Бу мамлакатда содир бўлаётган воқеалар у ёки бу тарзда автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатилган қатор мамлакатлардаги бошқа компанияларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.