Корея компанияси билан ҳамкорликда метанолдан бензин ишлаб чиқарувчи завод очилади

Корея компанияси билан ҳамкорликда метанолдан бензин ишлаб чиқарувчи завод очилади

ТОШКЕНТ (Turon24) – Жанубий Кореянинг "GS Engineering & Construction Corporation(GS)" компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда метанолдан бензин ишлаб чиқарувчи завод фаолияти йўлга қўйилади. 200 млн АҚШ доллари қийматига эга мазкур завод 2022 йилда ишга тушиши кутилмоқда. Бу лойиҳа кимё саноатини ривожлантириш бўйича президент қарорига киритилган.

Завод қурилиши "Навоийазот" АЖ ҳудудида амалга оширилади. Режага мувофиқ, завод бир йилда 104,3 минг тонна бензин ва 14,4 минг тонна пропан-бутан қоришмасини ишлаб чиқаради.

Декабр ойида "GS", "Ўзкимёсаноат" ва "Навоийазот" қўшма корхонани яратади. Корея компаниясининг корхонадаги улуши 51 фоизни ташкил қилади.

Қолаверса, 2018-2030 йилларда Ўзбекистон кимё саноати экспортини тўрт баробарга ошириш режаланмоқда.

Қарорда, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали 4,8 млрд АҚШ долларига тенг миқдорда 29 та инвестицион лойиҳани амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Метанол – энг оддий бир атомли спирт, рангсиз заҳарли суюқлик.

Manba: turon24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!