Коинотда Ердан яхшироқ сайёра бор эмиш

Коинотда Ердан яхшироқ сайёра бор эмиш

Астрономлар узоқ вақтдан буён коинотда Ердагидек ҳаёт мавжуд бўлган сайёраларни қидириб топишолмаётган эди. Яқинда Вашингтон штати университети олимлари шов-шувли хабарни эълон қилди. Улар 4500 сайёра орасида 24 та супер яшаш сайёрасини топибди. Бу оламларнинг ёши Ердан катта, массаси оғир, уларда катта сувлик мавжуд бўлиб, сайёрамиздан илиқ. Бу омил ҳаётнинг мураккаб шакллари ривожланишига имкон беради.

Супер яшаш мезонига тўлиқ жавоб берадиган бирорта ҳам сайёра топилмаган бўлса-да, олимлар бу сайёраларни Ердан кўра яхшироқ, деб тахмин қилмоқда.

Ҳозирда асосий диққат Қуёшдан кичикроқ ва нисбатан совуқроқ карлик юлдузлар орбитасидаги сайёраларга қаратилмоқда. Уларда ҳаёт бизнинг қуёшимиздан анча давомий. Бу уларда Ердагига нисбатан ҳаётнинг мураккаб шакллари ва цивилизация тараққиётига вақт беради.

Таъкидланишича, сайёралар массаси қанча кўп бўлса, ҳаёт мавжудлиги учун шароит шунча қулай экан. Аниқланган супер яшаш сайёраларидан бири, масалан, Ердан бир ярим баравар оғир. Бундай сайёрада қулай атмосфера ҳолатини узоқ ушлаб туришга қодир гравитация ва кучли магнит майдони катта.

Олимлар Коинотда Ердагига нисбатан ҳаёт ривожланиши ва хилма-хиллиги учун қулай сайёралар мавжудлигини таъкидлашмоқда. Астронавтлар инсоният келажаги ҳаёт мавжуд сайёраларни қидириш билан боғлиқ эканлигини айтишмоқда, деб ёзади «Мир новостей» (2020, 42-сон).

Т.МУРОД тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!