Когонда «Волга» нинг газ баллони портлаб кетди. Йўловчи ва ҳайдовчи вафот этган

Когонда «Волга» нинг газ баллони портлаб кетди.  Йўловчи ва ҳайдовчи вафот этган

Бухоро вилояти Когон туманида 11 октябрь куни «Волга» автомобилининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса А-380 йўли Бухоро–Ғузор–Денов йўналишининг 207-километрида содир бўлган. Воқеа оқибатида автомобиль ичидаги йўловчи ва ҳайдовчи вафот этган. Қайд этилишича, ҳодисага автомобилга ўрнатилган газ баллонининг носозлиги сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!