Кинематография агентлиги директори Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Кинематография агентлиги директори Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Кеча, 22 май куни Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Агентлик директор ўринбосарлари Шуҳрат Ризаев ва Алишер Хўжаев, Халқаро алоқалар бўлими ходими Сайёра Худойбердиева, Бадиий Кенгаш аъзоси Рустам Жабборовдан иборат делегация Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлди.

Агентлик раҳбари Фавқулодда ва мухтор элчи Муҳаммадали Искандарий жаноблари билан учрашувда Эрон шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

— Эрон Ислом Республикаси Президенти, жаноб Иброҳим Раисий, мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва бошқа юксак лавозимдаги шахсларнинг фожиали вафоти муносабати билан Кинематография агентлиги номидан Сизга, Сиз орқали дўст ва биродар Эрон халқига ўз ҳамдардлигимни билдиришга ижозат бергайсиз, — деди Фирдавс Абдухолиқов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!