Киев ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Киев ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Украина пойтахти Киев ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари орасида иккинчи ўринда туради. 

13 апрель «Главред» нашри Iqair экологик манбаси маълумотларига кўра, соат 13:00 га қадар Киевда ҳаво ифлосланиши кўрсаткичи 155 тани ташкил этиб, рухсат этилган меъёрдан уч баравар ошган. 

Киевдан олдин биринчи ўринда Катманду (Непал), кейинги ўринларда хитой шаҳрлари бўлган Ухань ва Гуанчжоу туради.

Февраль ойида Украина пойтахти дунёдаги энг ифлос ҳаволи 20 та шаҳар ичига кирган. Олтингугурт диоксиди даражаси меъёрдан уч баравар, азот диоксиди эса беш-этти баравар ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!