Кавказ тоғларида фожиа юз берди

Кавказ тоғларида фожиа юз берди

23 cентябрь куни кечқурун маълум бўлишича, Элбрус ёнбағрида 5400 м баландликда жойлашган 19 кишидан иборат альпинистлар об-ҳаво ёмонлашгани учун ёрдам сўраган. Гуруҳда Россиянинг 11 вилоятидан келган 30 ёшдан ошган одамлар бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари турли жойларда бўлишлари қидирувни мураккаблаштирмоқда. Қутқарувчилар қидирув ишларини 5000 метрдан бошлаган.

Шунингдек ноқулай об-ҳаво ҳам қутқарувчиларнинг ишига халал бермоқда. Қидирув майдонидаги ҳарорат -20° C дан паст, бўрон 40 м/с гача кучайган, кўриш 1 м дан ошмайди.

Охирги маълумотларга кўра, гуруҳнинг беш аъзоси ҳалок бўлган.
Альпинистлар гуруҳига йўлбошловчи бўлган одам уларни ташлаб, пастга тушиб кетган. Қутқарувчилар у билан учрашув ҳақида хабар беришган.

Ҳозир 14 киши қутқарилган, улардан 11 нафари касалхонага ётқизилган.
Альпинистлар қаттиқ музлаб ва жароҳатлар олишган. Саккиз кишининг аҳволи ўртача оғир ҳолатда.
Россия Тергов қўмитасининг минтақа бўйича тергов бошқармаси альпинистларнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг терговга қадар текширувни бошлади.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кабардино-Балкария бош бошқармаси етти соатдан кўпроқ давом этган қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилган.
Қутқарув ишларига 69 киши ва 16 та техника жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!