Фаластин президенти Исроил яқин кунларда Рафаҳда операция бошлашини айтди

Фаластин президенти Исроил яқин кунларда Рафаҳда операция бошлашини айтди

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг фикрича, Исроил армияси яқин кунларда Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида операция бошлайди.

Бу ҳақда Аббос Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумининг махсус сессияси чоғида маълум қилди.

Фаластин президентининг фикрича, операция бир неча кундан кейин Рафаҳ шаҳрида бўлиб ўтади, чунки у ерда Ғазода қолган барча фаластинликлар тўпланган.

"Битта чекланган зарба уларнинг барчасини Фаластин ҳудудини тарк этишга мажбур қилиш учун етарли бўлади", деди сиёсатчи.

Аббос, агар бу содир бўладиган бўлса, дунё "Фаластин тарихидаги энг катта фалокатни" кўришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!