Жинсни ўзгартирганлар Мексикада жазоланади

Жинсни ўзгартирганлар Мексикада жазоланади

Мексика Сенати жинсини ўзгартириш учун конверцион терапиядан ўтганлар учун 2 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосини маъқуллади.

Бу ҳақда Мексика конгресси юқори палатаси ахборот порталида маълум қилинди, деб ёзади «Репорт».

Сенат вояга етмаганлар ёки ногиронларга нисбатан конверцион терапия аниқланса, жазо икки баробарга оширилишини айтди.

Унда айтилишича, жазо инсоннинг жинсий ориентацияси, ўзига хослиги ёки жинсий ифодасини ўзгартиришнинг ҳар қандай усулини амалга оширган, тарқатган, амалда қўллаган, мажбурлаган ёки молиялаштирганларга нисбатан қўлланилади.

Қайд этилишича, сенаторлар томонидан маъқулланган ҳужжат эндиликда кўриб чиқиш учун ҳукуматга юборилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!