Нетаняху Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олиш учун ордер беришидан жиддий хавотирда

Нетаняху Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олиш учун ордер беришидан жиддий хавотирда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олиш учун ордер беришидан жиддий хавотирда ва бунинг олдини олиш учун бошқа давлатлар билан шошилинч музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади Исроилнинг «Маарив» газетаси ўз манбаларига таяниб.

Буорд Ғазо секторидаги аксилтеррор операцияси билан боғлиқ. Шунингдек, суд Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ва Бош штаб раҳбари Герци Ҳалевини ҳибсга олиш учун ордер бериши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Нетаняху ICC ордерини олиш истиқболидан шунчалик чўчиганки, у Ғазодаги урушни тезда тугатиш учун гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда жиддий ён босишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!