Карантин: битта дўконга 11 марта борган кампир жазоланди

Карантин: битта дўконга 11 марта борган кампир жазоланди

Италиянинг La Repubblica газетаси хабарига кўра, Италиянинг шимолий-шарқидаги кекса бир аёл қаттиқ карантин пайтида 11 марта озиқ-овқат дўконига борган ва унга жарима солинган. Ҳодиса шанба куни Италиянинг шимолий-шарқидаги Фриули-Венеция-Жулия вилоятидаги Градо кичик шаҳарчасида юз берди, деб хабар беради маҳаллий "Il Piccolo" нашри.

Таъкидланишича, италиялик кекса аёлни кўчада полиция кузатиб қўйган. У яна бир бор харид қилиш учун борганида, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни уйда қолишга ундашди, аммо бу иш бермади. Италиялик аёл ўн биринчи марта озиқ-овқат дўконига чиққанида, полициячилар унга 280 евро миқдорида жарима солишди. Бундан ташқари, нашрга кўра, агар аёл 30 кун ичида уни тўламаса, жарима миқдори 400 еврога ошади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!