Капсула ичидан мих чиқдими? Расмийлар муносабат билдирди

Капсула ичидан мих чиқдими? Расмийлар муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда капсула ичидан мих чиққанлиги айтилаётган дори воситаси ҳақидаги видео юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда ошқозон фаолияти бузилганда қабул қилинадиган «Энтерофурил» дори воситаси капсуласидан мих чиққанлиги тасвирга олинган видео тарқалди. Aслида, видеода айтилаётган воқеа бизда эмас, балки Қозоғистонда тасвирга олинган ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. 

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитасининг хабар беришича, Қўмитага истеъмолчилар, мазкур дори воситасини рўйхатдан ўтказган компания, шунингдек фармацевтика фаолияти субъектлари ва тиббиёт ходимларидан «Энтерофурил®” дори воситаси капсуласида бирор ёт нарсалар мавжудлиги тўғрисида маълумот (ёки шикоят) келиб тушмаган.

Босния ва Герцеговинанинг «Босналек» AЖ томонидан ишлаб чиқарилган капсула шаклидаги «Энтерофурил ®” дори воситаси Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун рухсат этилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳага оид саволлар бўйича доимо мулоқотга тайёр эканлигини маълум қилиб, юқоридаги видеони тарқатаётган телеграм каналлари маъмурларига ёлғон хабар тарқатганга қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини эслатмоқда. Шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шартлигини эслатиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!