Калифорния ҳамон олов ичида қолмоқда

Калифорния ҳамон олов ичида қолмоқда

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Хьюз кўли ҳудудида кенг кўламли ёнғинлар бошланди.

Бу ҳақда “NBC Los Angeles” хабар қилди.

Таъкидланишича, Калифорниядаги Анжелес миллий қўриқхонаси ҳудудида бошланган ёнғин тезда 4 минг гектар майдонга тарқалган.

Камида 100 уйдан аҳолини эвакуация қилиш ишлари ташкил этилган.

Ёнғиннинг тез тарқалишига эса юқори ҳаво ҳарорати, паст намлик ҳамда кучли шамоллар сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!