Каъбани гольф машинасида тавоф қилиш имконияти пайдо бўлди

Каъбани гольф машинасида тавоф қилиш имконияти пайдо бўлди

Саудия Арабистони Макка ва Мадинадаги Икки муқаддас масжид ишлари бўйича Бош бошқармаси тавоф (Каъбани айланиб ўтиш) маросимини бажариш учун «ақлли» гольф машиналарини ишга туширди, дея хабар бермоқда Saudi Gazette.

Умра зиёратининг энг қизғин мавсумига тўғри келадиган Рамазон ойида кексалар ва имконияти чекланган зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида Макка масжиди томида гольф машиналарини қисқа муддатли ижарага бериш хизмати йўлга қўйилди.

Бошқарманинг хабар беришича, гольф машинаси жойлашган жойга Ажад эскалатори киришлари ва Қирол Абдулазиз дарвозасидаги лифтлар орқали бориш мумкин. Гольф машиналари ҳар куни маҳаллий вақт билан 16:00 дан 4:00 гача хизмат кўрсатади.

Гольф машиналаридан фақат тавоф мақсадларида фойдаланиш мумкин ва уларнинг нархи бир киши учун 25 риёлга (6,67 доллар атрофида) тенг. Ҳожилар тавоф қилишлари учун 50 та гольф аравалари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири 10 йўловчига мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!