Жиззахлик эркак хотинининг отаси, акаси ва укаси томонидан калтакланди

Жиззахлик эркак хотинининг отаси, акаси ва укаси томонидан калтакланди

Шароф Рашидов тумани Сўлоқли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган Т.Д. турмуш ўртоғининг отаси, акаси ва укаси томонидан калтакланган. 

Бу ҳақида у Жиззах шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилди.  
  
Шикоятчининг келтиришича, у турмуш ўртоғини ўзи билан яшаш уйига олиб кетиш мақсадида қайнотасиникига борганида қайнотаси, қайнакаси ва қайнукаси тан жароҳати етказишган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!