Хоакин Бакли Конор Макгрегорни жангга чорлади

Хоакин Бакли Конор Макгрегорни жангга чорлади

Кеча Сент-Луисда (АҚШ) UFC ўзининг навбатдаги мусобақасини ўтказганидан хабарингиз бор, албатта.

Турнирнинг иккинчи асосий жангида (co main event) яримўрта вазн тоифасида UFC рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган америкалик Хоакин Бакли ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев билан баҳс олиб борди. Жангда Бакли очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан кейин Бакли октагонда икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорни жангга чорлади. У ўзининг кейинги рақиби сифатида айнан Макгрегорни кўришни хоҳлашини айтиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!