Украина ҳарбийлари Харков йўналишида русларга қарата ўт очиб, уларни ортга сурган. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари Бош штаби 13 май, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 ҳолатига кўра маълум қилди.
Қайд этилишича, бутун фронт чизиғидаги вазият Украина мудофаа кучлари томонидан назорат қилинмоқда, улар ўз позицияларини тикламоқда ва муайян ҳудудларда тактик муваффақиятларга эришмоқда.
«Соат 17:00 ҳолатига кўра, Харков йўналишида жанглар давом этмоқда. Ҳарбий тўқнашувлар сони 12 тагача кўпайди. Бизнинг бўлинмалар душманга қарата ўт очди, уни ортга сурди ва Волчанск қишлоғининг шимолий чеккасида тозалаш ишларини олиб бормоқда», — дейилади хабарда.
Ҳарбий тўқнашув Старица қишлоғи ҳудудида ҳам бошланган.
13 май куни кечқурун генерал Сергей Мелник Харков вилоятидаги Волчанск шаҳри Украина томонидан назорат қилинишини маълум қилди. «Бугун, 2024 йил 13 май, соат 16:00, биз Волчанск шаҳридамиз. Мана, черков, биз ҳамма нарсани кўрмоқдамиз. Волчанск шаҳри бугун Украина Қуролли кучлари назорати остида. Вазият барқарор ва назорат остида, ҳаммаси жойида, ташвишланманг. Қуролли Кучларга ишонинг!» - дейилади украиналик ҳарбийлар томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилган видеода.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.