Ғазо уруши Ғарбда Қуръон китобини ўқийдиганлар сонини оширди.

Ғазо уруши Ғарбда Қуръон китобини ўқийдиганлар сонини оширди.

Қуръони Каримни инглиз тилига таржима қилган таржимон Ғазо уруши Ислом динини тушуниш, Қуръон таржималарини ўрганиш ва ўқишни истаган ғарбликларга таъсир қилганини маълум қилди.

Қуръоннинг сўнгги тематик таржимаси бўлган “Буюк Қуръон” китоби муаллифи доктор Мушарраф Ҳусайн “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида, Ғазо уруши бошланганидан сўнг Қуръон таржималарининг босма нусхалари кўпайиб, электрон нусхалар юзлаб маротаба юклаб олинганини айтди.

Мушарраф инглиз тилидаги таржимасида содда тилдан фойдаланган ва янги мусулмонлар ёки Исломни тушунишни истаганлар учун Қуръон тушунчаларини тушунишга ёрдам берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!