Тошкент шаҳрида 14 май куни христианлик динининг ота-оналарни хотирлаш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 2 та вақтинчалик ҳаракатланувчи бир кунлик йўналишлар ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълум қилди.
Йўналиш рақамлари қуйидагича:
К-1 — «Буюк Ипак йўли» метроси, Муҳаммад Юсуф (Доғистон) кўчаси — 3-сонли қабристон (Ўртасарой);
К-2 — «Қўйлиқ» деҳқон бозори — 3-сонли қабристон.
Иккала йўналиш учун жами 8 та MAN автобуслари ажратилади. Йўлкира ҳақи 5 минг сўм бўлади, автобуслар 7:00 дан 18:00 гача ҳаракатланади.
Бундан ташқари, 1-сонли қабристон (Боткин кўчаси) орқали ҳаракатланувчи 1, 14, 16, 21, 30, 80, 96-сонли йўналишларда ва 2-сонли қабристон (Дўмбиробод) орқали ҳаракатланувчи 17t, 98-сонли йўналишларда қатнов мунтазамлиги таъминланиши ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши қатъий назоратга олинади.
Хабарда бу ҳаракат христианлик динига мансуб аҳолининг «транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида» амалга оширилгани қайд этилган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.