Жарима майдончасидан мотоцикл олиб қочган фуқаро 10 йилгача қамалиши мумкин

Жарима майдончасидан мотоцикл олиб қочган фуқаро 10 йилгача қамалиши мумкин

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жарима майдончасидан мотоцикл олиб қочган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2 сентябрь куни соат 04:30 ларда фуқаро С.Ж. Жангир қишлоғида жойлашган жарималар майдончасида сақланаётган Қ.А.га тегишли бўлган давлат рақамисиз «Ява» русумли мотоциклни олиб қочган. Уни Қўқон–Яйпан йўлида етаклаб бораётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон тумани ИИБ XPБ профилактика инспекторлари томонидан тўхтатилиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди билан (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!