Жанубий Кореяда H5N8 вируси туфайли 400 мингдан ортиқ парранда йўқ қилинади

Жанубий Кореяда H5N8 вируси туфайли 400 мингдан ортиқ парранда йўқ қилинади

Жанубий Кореяда 290 минг товуқ ҳамда 119 минг ўрдак паррандачилик фермаларида юқори патогенли парранда гриппи аниқланганлиги сабабли йўқ қилинади.

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, H5N8 штаммли вирус Сеулдан 290 км жанубда, Чолла-Пукто вилоятидаги ўрдаклар фермасида аниқланган.

Ҳозирга қадар республика ҳудудида хавфли вирусни аниқлашнинг барча ҳолатлари ёввойи қушлар билан боғлиқ эканлиги айтилмоқда.

Маълумотлага кўра, вирус қайд этилган фермадан ўн километр радиусда қатъий карантин режими жорий қилинган ва ушбу ҳудуд махсус техника ҳамда авиация ёрдамида дезинфекция қилинмоқда. Жанубий Корея бўйлаб паррандаларни ташиш 48 соатга тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!