Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" очко йўқотди

Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" очко йўқотди

Эрон Про-Лигаси иккинчи туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Малаван" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Голларга Реза Гандипур, Рамин Ризоян дубль (пенальти), Реза Жафарилар муаллифлик қилди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, теҳронликлар иккинчи турдан кейин 4 очко билан 3-ўринда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!