Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатликка номзодини қўйди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатликка номзодини қўйди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига қўйилди. Бу ҳақда халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов хабар берган.

Ортиқхўжаевнинг номзоди 2018 йил 1 июль куни бўлиб ўтадиган сайловлар учун 23-«Мойқўрғон» сайлов округидан, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан кўрсатилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991—1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри «Artel Injiniring» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!