Италияда юзлаб тобутлар денгизга оқиб кетди

Италияда юзлаб тобутлар денгизга оқиб кетди

Италияда тупроқ ўпирилиши оқибатида юзлаб тобутлар денгизга қулаган. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

«Бу турдаги кўчкини олдиндан айтиш ёки сезиш жуда қийин», — дейди ҳодиса рўй берган Генуя шаҳридаги Камоли қишлоғи мэри Франческо Оливари.

Унинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин маҳаллий ишчилар қоядаги ёриқни кўриб қолишган ва бу ҳақда масъулларга хабар беришган. Гап шундаки, қишлоқ қирғоқларини ювиб турадиган Лигурия денгизи яқинидаги жарлик устида 100 йиллик қабристон бор. Тобутлар қадимги итальян урф-одатларига кўра, деворлар орасига суваб ташланган эди. Ҳосил бўлган ёриқ оқибатида деворнинг бир қисми қабрлар билан бирга сувга тушиб кетган.

«Ушбу ҳудудда тоғ кўчкилари ва тупроқ ўпирилишлари тез-тез содир бўлиб турса-да, охирги воқеа ҳаддан ташқари катта фожеага айланди», дейди мэр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!