Исроил музокараларга қайтмоқчи

Исроил музокараларга қайтмоқчи

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил делегациясининг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи билан музокараларга қайтишини маъқуллади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

“Нетаньяху Моссад разведка бошқармаси директори ва Бош хавфсизлик хизмати раҳбари билан суҳбатлашди ва яқин кунларда Доҳа ва Қоҳирада музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказишни маъқуллади”, — дейилади телеканал лавҳасида.

Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ғазо секторидаги жангларни тўхтатишга “маънавий ҳаққи” йўқлигини айтганди.

“Ғазо секторида гаровга олинганлар қолаётган пайтда урушни тўхтатишга маънавий ҳаққимиз йўқ. Ғазо секторида ҳал қилувчи ғалабага эриша олмаслик бизни шимолдаги урушга яқинлаштириши мумкин”, — деди Галант.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!