Исроил Мадримовнинг чемпионлик жанги ўтказиладиган бўлди

Исроил Мадримовнинг чемпионлик жанги ўтказиладиган бўлди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Исроил Мадримов 8 март куни навбатдаги жангини ўтказади.

Мадримов WBA жаҳон чемпионлик камари учун Магомед Курбановга қарши жанг қилади. Тўқнашув Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу хабарни RCC Boxing Promotion тасдиқлади.

Аввалроқ, Мадримовнинг тиббий кўрик натижалари салбий чиққанлиги сабабли, ушбу жанг бўлмаслиги ҳақида хабарларлар тарқалганди.

Исроил сўнгги жангини 2023 йилнинг апрель ойида америкалик боксчи Рафаэл Игбокве қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Кечанинг марказий баҳсида Энтони Жошуа ва Френсис Нганну ўзаро тўқнаш келади.

Маълумки, Нганну профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ва дебют жангида Тайсон Фьюрига очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!