Исроил — Ливан душманлиги ливанлик соҳибжамолга қимматга тушди

Исроил — Ливан душманлиги ливанлик соҳибжамолга қимматга тушди

Ливанда “Замин гўзали” танлов ташкилотчилари 26 ёшли бейрутлик Сальва Акарни исроиллик иштирокчи билан бирга суратга тушганлиги учун уни унвондан маҳрум этишди, деб хабар қилди РИА Новости.

Бу моделлар Филиппинда ўтказилаётган  “Замин гўзали” танлов финал босқичида суратга тушишган.

Акар бу ҳодисани изоҳлар экан, контакт линзаларни тақмаганлиги сабабли ким билан суратга тушаётгани кўрмаганлигини маълум қилган.

Ташкилотчиларни бу тушунтиришдан қониқишмади. Чунки исроиллик иштирокчида давлат номи ёзилган лента бўлган.

“Замин Гўзали” танлови Ливан босқичи раҳбарияти ОАВлар учун баёнотида “Исроил билан муносабатларни қатъиян алоқаларни қўллаб-қувватламайди” деб маълум қилишган.

Икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар йўқ. Исроил ҳуқуқ тартибот органлари Ливанни “душман давлат” деб номлашади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!