Испаниядаги фестивалда саҳна қулаб тушди: 1 киши ҳалок бўлган, 40 киши яраланган

Испаниядаги фестивалда саҳна қулаб тушди: 1 киши ҳалок бўлган, 40 киши яраланган

Испанияда «Медуса» электрон мусиқа фестивалида кучли шамол туфайли саҳна қулаб тушди. Бир киши ҳалок бўлди, яна 40 киши яраланди, деб хабар беради «Интерфакс».

Кучли шамол туфайли саҳна қулаши 13 август куни эрталаб содир бўлган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб борилмоқда.

Фестиваль жума куни бошланган ва якшанба куни тугаши керак эди. Унга 320 мингга яқин киши ташриф буюриши режалаштирилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!