Испания Саудия Арабистонига иккита ҳарбий кема сотади

Испания Саудия Арабистонига иккита ҳарбий кема сотади

Харид бўйича ўзаро тушуниш меморандуми Саудия Арабистони мудофаа вазирлиги билан Испаниянинг ҳарбий саноат бош бошқармаси ўртасида имзоланди, деб хабар тарқатди Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари.

Саудия подшоҳлиги сотиб олмоқчи бўлган бир жуфт ҳарбий кема Испаниянинг Navantia кемасозлик компанияси томонидан тайёрланади.

Хабарда таъкидланишича, мазкур меморандум Саудия Арабистонининг хавфсизлигини мустаҳкамлашга, унинг ҳаётий муҳим ва стратегик манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда мудофаа вазирлигининг стратегик, оператив ва тактик мақсадларини таъминлашга қаратилган.

Меморандумни имзолашда Саудия Арабистони мудофаа вазири Холид бин Салмон Ол Сауд ва Испания саноат, савдо ва туризм вазири Рейес Марото иштирок этган.

2018 йил 12 апрелда Испания мудофаа вазирлиги ҳам Navantia компаниясидан бешта корвет сотиб олиш бўйича меморандум имзоланиши ҳақида хабар тарқатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!