Ислом Каримовнинг 17 йиллик ҳайдовчиси Биринчи президентдан нималарни ўргангани ҳақида гапирди

Ислом Каримовнинг 17 йиллик ҳайдовчиси Биринчи президентдан нималарни ўргангани ҳақида гапирди

Мустақиллик асосчиси веб сайтида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайдовчилик қилган Ғуломжон Ҳакимжонов хотиралари эълон қилинди. 

" - Мен 1999 йилдан, 20 ёшимдан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ва у кишининг oила аъзоларига ҳайдовчилик қилганман. У киши муттасил ишлар, халқ билан учрашар эди, аммо чарчоқ нима эканини билмас эди.

Ислом Абдуғаниевич олижаноблиги, меҳрибонлиги, талабчанлиги ва инсонийлиги билан нафақат менинг, бутун Ўзбекистон халқининг юрaгидан  жой олганди. Мен ўзим у кишидан одамийлик, оқкўнгиллик, исрофдан йироқ бўлиш ва бошқа кўплаб фазилатларни ўрганганман.

Биринчи Президентимиз қўл остидаги инсонларга шу қадар эътиборли, ғамхўр эдики, у киши ҳатто фарзандларим нечанчи синфда ўқишигача ёдда тутар эди. Мен ана шундай улуғ инсонга хизмат қилганимдан фахрланаман," дейди  Ғуломжон Ҳакимжонов, асосий автоулов ҳайдовчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!