АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов фош этилган жиноятлар борасида рақамларни келтириб ўтган.
Қайд этилишича, иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,2 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланиб, 63 та жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2,4 трлн сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 791 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Хабарда шунингдек, тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ҳақида ҳам маълумот берилган. Жорий йилнинг 9 ойида 15 минг 867 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 12 минг 293 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 2 минг 821 та муаммолар ижобий ҳал этилди.
2024 йилги инвестиция дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган объектларда 57 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ва 76,3 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган.
Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 239 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 52 млрд сўм зарар ундирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ғарб давлатлари президент Зеленскийнинг Украина НАТОга қабул қилинмаса, ядровий арсенал яратилиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотидан жиддий хавотир билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Ҳиндистонда мамлакат пойтахти Янги Деҳлидан оқиб ўтадиган муқаддас Ямуна дарёси қалин заҳарли кўпик қатлами билан қопланган. Бу ҳақда Hindustan Times (HT) ёзади.
Голливуд юлдузи 84 ёшли Ал Пачино ўз хотиралари тўпланган «Sonny Boy» («Ўғил бола») китобида бир пайтлар фирибгар ҳисобчиси уни 50 млн долларга чув туширганини эслади.
БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Британиянинг Оксфорд қашшоқликка қарши курашиш ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) дунёда қашшоқлар сони қанчалигини баҳолади. Тадқиқот OPHI расмий сайтида эълон қилинди.
Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, АҚШ келаси ой Германиядаги Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтиши режалаштирилган виртуал учрашувда Украина хавфсизлиги бўйича қўшимча мажбуриятларни олади.
2024 йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар ҳолати юзасидан тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилди.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Арашан тоғ тизмалари ортида жойлашган қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Чотқол туманида 15—16 октябрь кунлари кузатилган кучли қор ёғиши ва унда кузатилган қор кўчки ходисаси остида қолган 6 кишидан 3 тасини жасади қор уюмлари остидан олиб чиқилган.
Шимолий Корея Жанубий Кореяни «душман давлати» деб эълон қилди ва бу мамлакат билан алоқаларни узганини тасдиқлади, деб хабар берди Шимолий Кореянинг давлат ахборот агентлиги КCНА.
Россия ва Эрон иттифоқчилик муносабатларига эга. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашув чоғида маълум қилди , деб хабар беради РИА Новости .