Лионель Мессига «Интер Майами»нинг барча вақтлардаги энг яхши тўпурарига айланиш учун бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлди.
Аргентиналик форвард сўнгги турда «Нью-Ингленд Революшн» билан ўйинда (6:2) захирадан майдонга тушганидан сўнг, MLS мунтазам чемпионати самарали ҳаракатлари билан якунлади. Шу тариқа, бугундан бошлаб «Интер Майами»нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари рўйхатини айнан Месси бошқариб турибди - 36 ўйинда 33 та гол. 37 ёшли жаҳон чемпиони 98 учрашувда 32 марта гол урган эквадорлик Леонардо Кампанани рейтингда ортда қолдирди.
Учинчи ўрин Гонсало Игуаинда қолмоқда - 70 ўйинда 29 гол, кейинги ўринда Луис Суарес - 34 ўйинда 24 гол.
Лионель Месси 2023 йил июлидан буён «Интер Майами»да ўйнамоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.