Beth Israel Deaconess тиббиёт маркази олимлари D витаминли қўшимчалар юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтирмайди, деган хулосага келишди. Тадқиқот натижалари American Journal of Preventive Cardiology журналида эълон қилинди.
D дармондорисининг юракка таъсирини билиш учун олимлар узоқ муддатли синов ўтказишди. Унда янада кўпроқ дозадаги D витамини юрак шикастланиши ёки зўриқишидан дарак берувчи икки махсус оқсил ва қон даражасини пасайтира олишига қанчалик таъсир қилиши ўрганилди. Бундан ташқари, D3 витаминли қўшимчаларнинг 70 ёшлиларнинг йиқилиш хавфига таъсири ўрганилган тадқиқот маълумотлари таҳлил қилинди.
Тадқиқот қатнашчилари тўртта тасодифий гуруҳга тақсимланди. D3 витамини кунига 1-гуруҳга — 200, 2-гуруҳга — 1000, 3-гуруҳга — 2000, 4-гуруҳга — 4000 халқаро бирлик миқдорида бериб борилди. Қондаги юрак-қон томир касалликлари биомаркерлари даражаси D витаминини бериш бошланган тадқиқот бошида, уч ойдан сўнг, 12 ва 24 ойдан сўнг ўлчанди.
Таҳлиллар катта ёшлиларда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини пасайтиришда D витамини самара беришини тасдиқламади. Таъкидланишича, икки йил давом этган тадқиқотда дозасидан қатъи назар, D витаминли қўшимчалар юрак-қон томир саломатлиги бўйича биронта кўрсаткични яхшилашга хизмат қилмаган.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.