АҚШ ва Франция президентлари Жо Байден ва Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳамон Украинанинг НАТОга қўшилиши ғояси бўйича келишмаяпти, деб ёзади Франциянинг Le Monde газетаси манбаларга таяниб. Бу мавзу Байденнинг Берлинга ташрифи чоғида Зеленскийнинг «ғалаба режаси»га жавобни мувофиқлаштириш учун муҳокама қилинган.
Шу пайтгача АҚШ ва Германия НАТОнинг Украинани ўз ичига олиши учун кенгайиш истиқболларини тўсиб келган, Франция ва Буюк Британия эса бу ғояни кўпроқ қўллаб-қувватлаган, дея эслайди Le Monde. Охирги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларнинг таклифга ҳеч қандай фундаментал эътирози йўқ. Газетанинг энг оптимистик суҳбатдошлари фикрича, бу Германия позициясини ўзгартиришга олиб келиши мумкин. Кўп нарса АҚШ сайловлари натижаларига боғлиқ - агар Трамп ғалаба қозонса, аргумент кучини йўқотади, деб таъкидлади Ле Монде манбаларидан бири.
Шу билан бирга, деб ёзади нашр, якуний қарор ҳали ҳам альянс аъзолари томонидан кенг кўламли қўллаб-қувватлашни талаб қилади ва Туркия ва Венгрия бунга катта эҳтимол билан қарши чиқади.
Киевга Россия Федерацияси ҳудудига чуқур зарбалар беришга рухсат бериш бўйича ҳозирча ягона позиция йўқ. Франция ва Буюк Британия рози бўлишга тайёр, Германия ва Қўшма Штатлар эса кескинликни келтириб чиқаришдан қўрқишади, деб таъкидлайди Le Monde.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.