Синварнинг жасади Ғазодан гаровга олинганларга алмаштирилиши мумкин
Ҳамас раҳбари Синварнинг жасади Ғазодан гаровга олинганларга алмаштирилиши мумкин.
АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи деб тан олинган Хамас гуруҳи раҳбари Яҳё Синварнинг жасади Ғазода гаровга олинган исроилликларга алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда CNN Исроилдаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг айтишича, гаровга олинганларнинг қайтарилиши Хамас учун Фаластин гуруҳи етакчисининг жасадини қайтаришнинг ягона йўли бўлиши мумкин. Исроил бир йилдан кўпроқ вақт олдин асирга олинган одамларни озод қилиш учун фаластинликларга қандай босим ўтказишни кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, CNN манбалари Синварнинг жасади қайтарилиши Хамас аъзоларининг бирлигига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Исроил 17-октабр куни Синвар ўлдирилганини эълон қилди. Эртаси куни Синварнинг ўлими Хамас томонидан тасдиқланди. Исроил Миллий суд-тиббиёт маркази ўлим сабаби бош қисмидаги ўқ жароҳати бўлганини ва ўлимнинг тахминий вақти 16 октябрь оқшомида бўлганини айтди.
Синвар ўтган йилнинг 7 октабр куни Хамаснинг Исроилга ҳужуми ташкилотчиси саналади. Мингдан ортиқ одам жиҳодчилар ҳужуми қурбонига айланди. 250 дан ортиқ одам гаровга олиниб, Ғазо секторига олиб кетилган. Улардан баъзилари Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув доирасида алмашилди.
Cентябр ойи бошида ХАМАС қўлида юздан кам гаровга олинган эди. Исроил улардан 40 га яқинини ўлган деб ҳисоблайди.
Синвар ўлимидан сўнг Исроил Бош вазири гуруҳни қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни қайтаришни таклиф қилган, бироқ Хамас буни рад этган.