Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш учун шароит яратиш учун Исроилга зарур босим ўтказишга чақирди . Бу ҳақда у Истанбулда Германия канцлери Олаф Шолс билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди .
Туркия раҳбари «Ливандаги террор хуружлари » ҳамда Ғазо ва Фаластин ҳудудларидаги «аҳолининг тўпланиши» германиялик меҳмон билан суҳбатлашган мавзулардан бири эканини таъкидлади.
«Минтақада инсоният фожиаси давом этмоқда. Доимий ўт очишни тўхтатиш ва Исроилга керакли босимни қўллаш учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак», — деди Эрдўған.
Унинг қўшимча қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Америка Ф-35 қирувчи самолётларини қўллаган ҳужумлар натижасида 100 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Туркия президентининг сўзларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳарбий амалиётларни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.