«Ўзбеклар баракали халқ, ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас»,- Алишер Қодиров
“Россияни Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак”.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафига қўшилмасликка чақириб, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатганди.
Россиялик депутат Сергей Миронов бу чақириққа нисбатан “сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсизми”, деб Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Мироновга муносиб жавоб қайтарди:
“Ўзбеклар баракали халқ, ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас.
Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак.
Билишимча, руслар ҳам ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардек муқаддас бурч деб ҳисоблайдилар?“, деб ёзди Қодиров.
❗️Эслатиб ўтамиз, хорижий давлат ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш жиноятини содир қилган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади.