АҚШ томонидан қуролланган ва «имконият берилган» Исроил Ғазони бутунлай аҳоли йўқ жойга айлантиришга интилмоқда.
Яқин Шарқ институти сиёсий таҳлилчиси Ҳассан Мнеимнеҳ Ал-Жазира телеканалига маълум қилишича, АҚШ Исроилнинг Ғазога қарши ҳужумига қурол-яроғ етказиб бериш орқали фаластинликлар қирғинига ёрдам бермоқда.
«АҚШнинг ўз қуроллари орқали амалда иштирок этиши, буларнинг барчасида биз АҚШ ҳақиқатан ҳам шерик деган баёнотдан қочиб қутула олмаймиз», деди Мнеимне Ал Жазеэра телеканалига.
Исроилга АҚШ уруш олиб бориш имконини берди ва энди у фаластинликларни Ғазодан чиқариб ташлаб, ерни эгаллаб олмоқчи, деди у.
«Исроил Ғазо секторининг аҳолисини бутунлай йўқ қилиш бўлган ушбу операциянинг аниқ мақсадига эришмоқда», дейди у.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.