Голливуд юлдузи 84 ёшли Ал Пачино ўз хотиралари тўпланган «Sonny Boy» («Ўғил бола») китобида бир пайтлар фирибгар ҳисобчиси уни 50 млн долларга чув туширганини эслади.
Уни 2011 йилда кўплаб машҳурлар билан ишловчи бу ҳисобчига ишониб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантиришган экан.
Ўша йили у Беверли-Ҳиллздаги кошонани ижарага олган; бутун оиласини тўплаб Gulfstream 550 самолётида Европага саёҳат қилган; Лондондаги Dorchester меҳмонхонасининг бир қаватини ижарага олган эди.
«Ҳеч вақосиз қолгандим. 50 млн долларимдан бир чақа қолмаганди. Кўчмас мулким бор, аммо пулим йўқ эди», — деб ёзди актёр.
Ал Пачинонинг айтишича, кино бизнесида «битта филм учун тўланадиган 10 млн доллар гонорар — 10 млн доллар эмас». Бу пулдан агент, юрист, пиарчи ва солиқ органи ўз улушини олади.
Актёрнинг чўнтагига 10 миллионнинг 4,5 миллиони келиб тушади.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Германия канцлери Олаф Счолз Украинанинг Европа интеграцияси жараёнини ортга қайтариш мумкин эмаслигини айтиб, Россия президенти Владимир Путин ягона уруш мақсадига эришмаганини қўшимча қилди.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.