16 ноябрь куни Ироқ жанубидаги машҳур Насирия қамоқхонасида терроризмда айбдор деб топилган 21 киши қатл қилинди.
Қатл қилинган 21 нафар эркакларнинг ҳаммаси 2005 йилда қабул қилинган “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга биноан ўлимга маҳкум этилган.
Аммо уларнинг айнан қайси жиноятни амалга оширганлари ҳақида батафсил маълумот берилмади. Улар Ироқнинг Дар Қар вилоятидаги ўлим жазосини ижро этадиган ягона қамоқхона ҳисобланувчи Носирияда осилган.
2017 йилнинг охирида ИШИД мағлуб бўлгани эълон қилинганидан бери Ироқ ўзининг фуқаролари бўлган юзлаб одамларни ушбу экстремистик гуруҳга аъзолиги учун ўлимга маҳкум қилди. Шунингдек, Ироқдаги судлар ўнлаб хорижий мамлакат фуқароларини ҳам ИШИДга аъзоликда айблашган. Хусусан, 11 нафар Франция фуқаролари ва битта Бельгия фуқароси устидан суд жараёни ўтказилиб, улар ўлимга ҳукм қилинган.
Аммо ушбу ҳукмлар амалга оширилмаган. Чунки Ироқ қонунларига кўра, ўлим жазосини амалга ошириш учун мамлакат президентининг рухсати керак бўлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Amnesty International ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Ироқ ўлим жазосини қўллаш бўйича дунёда бешинчи ўринда туради. 2019 йили бу мамлакатда 100 нафар одам олий жазони олган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.