16 дан 22 декабргача бўлган ҳафта "Колдо иши" деб аталадиган иш бўйича суд жараёнининг асосий қисмига айланди. Гап собиқ транспорт вазири ва парламент аъзоси Хосе Луис Абалоснинг маслаҳатчиси Колдо Гарсия ҳақида кетмоқда. Ҳатто Испания бош вазири Педро Санчеснинг рафиқаси Бегоня Гомес ҳам терговчилар олдига чиқди.
Тергов органларига кўра, коррупцион схемалар иштирокчилари юқори мартабали давлат хизматчилари, жумладан, бир нечта вазирлар бўлган. Улар тадбиркорларни фойдали шартномалар билан таъминлаганликлари учун пора олишган. Пулнинг бир қисми, Либертад Дигитал газетаси таъкидлаганидек, ҳукмрон Испания Социалистик ишчилар партиясини ноқонуний молиялаштиришга кетган. Тадбиркорлар Мадриддаги амалдорлар томонидан “интим саналар” учун фойдаланилган квартиралар учун ҳам пул тўлашди.
Жами 21 нафар шахс “жиноий гуруҳга аъзолик, мансаб мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш, пора олиш ва бюджет маблағларини ўзлаштириш”да айбланмоқда.
Мадридлик адвокат Хавер Санз DW билан суҳбатда тергов "яхши истиқболга эга" деган фикрни билдирди. Ва бу деярли барча гумонланувчилар ўз айбларини тўлиқ рад этишларига қарамай. ПСОЕ маълумотларига кўра, уларнинг бир қатор ҳамкасблари "ҳокимиятга интилаётган парламент мухолифатининг туҳмати ва фитнаси қурбони" бўлишган.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.