Бугун жамиятимизда шундай тартиб пайдо бўлганки, ишга бориб келиш, овқатланиш, ухлаш, ва шу каби маиший ишлар билан банд бўлиб, атрофимизда бошқа қилиниши керак бўлган муҳим вазифаларни ёддан чиқарамиз. Сабаби биз, бундай тартибига ўрганиб қолганмиз. Мамлакатимизда ҳамма нарса инсон учун ва унинг фаровон яшаши учун хизмат қилади. Зеро фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш энг асосий ҳаракатлардир.
Юқоридаги таъкидларни бекорга келтирмадик. Ҳар биримиз ғоялар, фикрлар ва билимларга эгамиз. Шу ғоялар асосида кимдир ишлаб чиқариш, яна кимдир маълум хизматларни йўлга қўяди. Тадбиркорлик фаолиятини юритади. Дарҳақиқат бир ишни йўлга қўйиш ва унинг ортидан кўзланган даромадни олиш осон иш эмас. Даромад келтирадиган ғоялар, тайёр бизнес кимга керак эмас?! Ҳаммага керак! Албатта уни бировга бериб қўйгингиз келмайди. Ғояларингиздан бошқалар фойда кўришини хоҳламайсиз. Аммо, кўпчилик интеллектуал мулкни қандай ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб ҳам кўрмаган. Бу борада республикамизда Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги фаолият юритиши ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмас. Бу эса ғоя муаллифи, қолаверса тадбиркорнинг энг катта камчилигидир.
Башарти, интеллектуал мулкнинг муаллифи ҳисоблансангиз, интеллектуал фаолиятингиз натижасидан ноқонуний фойдаланилганликдан зарар кўраётган бўлсангиз, сизда ҳимояловчи ҳуқуқий асос бор. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган бўлиб, айнан 42-моддасида шундай белгиланган:«Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.»
Интеллектуал мулк агентлиги 2018 йилда - 6 та (2 таси қабул қилинган), 2019 йилда - 12 та (4 таси қабул қилинган), 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида - 5 та (1 таси қабул қилинган) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқди ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритди.
«Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 145-бандига асосан ишлаб чиқилиб, 2020 йил 18 июнь куни келишиш учун вазирлик ва идораларга киритилди.
Шу билан бирга, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги оралиғида Парламент томонидан соҳа фаолиятига оид 3 та қонун қабул қилинди. Қонунларнинг биттаси Интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилган бўлса, қолган 2 таси Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг халқаро шартномаларига қўшилиши тўғрисидадир.
Мисол учун, Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Mars, Incorported” компаниясига тегишли бўлган товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиб келган МЧЖга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Худди шундай ўрганиш ишлари товар белгисининг республикамизда франшизинг шартномаси бўлмаган ҳолда фойдаланилаётганлиги ҳолати ўрганилди. Айни пайтга келиб бу ҳолатда қонун талабини бузиб келаётган тадбиркорга нисбатан солиқ органлари билан бирга етарли тушунтириш берилган, савдо белгисидан фойдаланишга чек қўйиш ишлари бошланган.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг муаллифлик асари – «Шайтанат» кинофильмининг номулкий ҳуқуқлари бузилиши бўйича қилган мурожаати (2020 йил 12 май) юзасидан, 2020 йилнинг 27 майда хусусий корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 177-моддасининг биринчи қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Яккасарой туман маъмурий судга юборилган эди. 2020 йилнинг 2 июнь куни мазкур маъмурий иш бўйича суд муҳокамаси бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда агентлик томонидан кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди ҳамда ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари (1.561.000 сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Кўриниб турибдики, Агентлик масъул ходимларининг фаол ҳаракатлари билан бу иш 21 кунда ўз якунига етди.
Агентлик томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 280-моддаси талаблари асосида 2020 йил март ойида 15 та интеллектуал мулк соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли маъмурий судларга юборилди. Юртимизда эълон қилинган карантин сабабли маъмурий суд ишларини кўриш муайян муддатгача қолдирилган эди. Айни дамда ушбу суд жараёнлари яна ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Дарҳақиқат, хорижда, шахсий интеллект мулкларини ҳимоя қилиш, ушбу хизматдан ўз вақтида фойдаланиш аллақачон фуқароларнинг кундалик эҳтиёжларига айланиб бўлган. Зеро, касални даволашдан кўра унинг олдини олган афзалроқ албатта. Ўз интеллект мулкингизни бировга бериб қўйманг. Интеллектуал мулк агентлигидан ўз вақтида патент олинг. Сизнинг ғоянгиздан эртага кимдир ноқонуний фойдаланиши, судма-суд юриш каби ҳолатларга чек қўйинг.
Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқбузарликлар ва уларга шароит яратувчи омиллар ҳақида хабар бериш учун агентликнинг (71) 232-50-54 рақамли «ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Ахios: Трамп Путин унга урушни якунлаш учун реал шартларни баён этишгага ваъда берганини айтиб, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишдан воз кечди
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.