Имтиҳон жараёнларида қонунни бузган ректорлар қандай жазоланади? (видео)

Имтиҳон жараёнларида қонунни бузган ректорлар қандай жазоланади? (видео)

«Ёшлар» телерадиоканали «Янги Давр» мухбири Жамолиддин Қаландаров Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов билан суҳбат қилди. Қуйида сизга ушбу суҳбатни ҳавола этамиз.

— Айтингчи, олий таълим муассасаларида ўтказилаётган тест жараёни қандай кечмоқда?

— Албатта, тест жараёни кутилганидек, катта павильонларда мутлақо бошқа шароитда, мутлақо бошқа эффект бераётганини кўриб турибмиз. Чунки, абитуриентлар ҳам, ота-оналар ҳам, қолаверса тест марказининг вакиллари ҳам иш жараёнида шу ҳақида гапиришяпти, мулоҳаза қилишяпти.  Аввалгилардан кўра ҳозирда ҳам шаффофлик, назорат ҳам юқори даражада. Ҳамманинг ҳаракати, ким нима қилаётган, ким нимага масъул бўлса буни қанчалик тўғри бажарилаётгани, адолат таъминланаётгани, биринчидан ҳам ОАВларига, ота-оналар ҳамда кўчага чиқарилган мониторларда бўлаётган жараён кўриниб турибди.

— Нима учун абитуриентларга бешта ёки ўнта олий таълимни танлашга имконият бермаймиз?

— Бу механизмлар бор, йўқ эмас, лекин ҳамма ерда ҳам эмас. Бунинг устида иш олиб бориляпти. Бундан ташқари иккита олий ўқув юртини танлаш имконияти ҳарбий хизматдан қайтганлар учун ишлаган.   Кимдир юқори балл билан йиқиляпти, кимдир паст балл билан қаергадир ўқишга киряпти. Юқори балл тўплаганга бошқа олий таълимга йўналтирсак у хоҳламаса-чи, уни кейин яна бошқа олий ўқув юртига юборсак, жараён мураккаблашиб кетади. Буни амалга ошириш учун ҳозирги тест жараёни тартибини ҳам ўзгартириш керак бўлади. Ҳозирда 15 куннинг ўзида имтиҳон оляпмиз ва эртасигаёқ жавобларини эълон қиляпмиз.

— Тест жараёнлари яримлаб қолди. Агарда мана шу 15 кун мобайнида қўл остингиздаги раҳбар ходимлар мана шу жараёндаги ҳуқуқбузарликларга аралашган бўлса қандай чора кўрардингиз, мисол учун ректорлар?

— Бунақа бўладиган бўлса уларнинг олий таълимда ўрни бўлмайди.

— Воз кечоласизми?

— Воз кеча (иккиланиб, сукут билан)  оламан эмас, воз кечиш шарт. Чунки, бунақа киши тизимдан чиқариб юборилмаса, у бошқаларга ҳам тарқайверади. Энг муҳими, фикр туғиладики, шундай юраверса бўлар экан деб.

— Ҳозир одамларга супер контракт масаласи қизиқ, бу қанақа бўлади?

— Оширилган контракт охирги контракт ўринларнинг квотаси доирасида қабул қилингандан кейин 4 балл доирасида 1 балл кам тўплаган бир ярим баробар контракт нархини тўлаб қабул қилинади.   2 балл кам тўплаган абитуриент эса икки баробар, 3 балл етмаса икки ярим баробар, 4 балл етмаса уч баробар контракт суммасини тўлайди.

— Бу йил контракт ошди. Буни енгиллаштириш чоралари ҳам кўриляптими?

— Ота-оналар ойлигининг ҳисобидан ўтказаётганда солиқ имтиёзлари мавжуд.

Суҳбатни қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!