Икки боксчимиз халқаро турнирда ғолиб бўлди

Икки боксчимиз халқаро турнирда ғолиб бўлди

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтаётган анъанавий "Странжа" турнири ўз якунига етди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Бобоусмон Батуров ва Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканликларини яна бир бор исбот этиб, олтин медални қўлга киритдилар.

🥇 -69 кг вазнли боксчимиз, Бобоусмон Батуров финалда украиналик Евгений Барабановга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
🥇 +91 кг вазн тоифасида эса Баҳодир Жалолов финал босқичида украиналик Цонте Рогавага қарши жанг қилиб, муросасиз кечган жангда 4:1 ҳисобида ғолиб деб топилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!