Ҳокимлик фермерга 157,8 млн сўм компенсация тўлайди

Ҳокимлик фермерга 157,8 млн сўм компенсация тўлайди

Бизнес-омбудсмен даъво аризасига кўра, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги фермерга етказилган 157,8 млн сўмлик моддий зарар қоплаб берилди. Бу ҳақда омбудсмен матбуот хизмати хабар берди.

2000 йилда Самарқандда фаолият кўрсатувчи “Осиё” фермер хўжалигига (номи ўзгартирилган) Булунғур тумани ҳокимининг қарори билан 6,1 гектар ер майдони ажратилди.

Аммо кейинчалик ижара шартномасига ўзгариш киритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ер майдони туман ер заҳира фондига қайтарилди. Тадбиркорга фермер хўжалигининг боғларидаги мевали дарахтларга етказилган зарар қоплаб берилмади. Ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман Жомбой туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!