Ҳокимларга тадбиркорларни безовта қилиш тақиқланди

Ҳокимларга тадбиркорларни безовта қилиш тақиқланди

Ҳокимларга тадбиркорларни ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар ва тадбирларга жалб этиш тақиқланди. Президент Шавкат Мирзиёев 14 августда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, мансабдор шахслар давлат ҳимоясида бўлган хусусий мулкнинг дахлсиз эканлигини, ҳар қандай важ билан хусусий мулкни олиб қўйиш, асосли заруратсиз мулкни бузиб юбориш ғайри ҳуқуқийлигини англаб етмаяпти ҳамда ер участкаларини ажратишда ўзбошимчаликларга йўл қўймоқда, бу эса мулкдорларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоялаш кафолатларини кучайтириш ва бундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйганлиги учун ушбу масъул шахсларнинг жавобгарлигини оширишни тақозо этмоқда.

Энди Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига қуйидагилар тақиқланади:

  • тадбиркорлик субъектларини ўзларининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан, ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, темир-терсак ва макулатура йиғиш ҳамда бошқа ишларга мажбурий жалб қилиш;
  • тадбиркорларни ҳар қандай шаклда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга (экиш ва йиғиб олиш ишларига) ва меҳнат ресурслари, пул маблағлари ва бошқа моддий бойликларни йўналтириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилиш;
  • тадбиркорлар иштирокида мажбурий тартибда, шу жумладан, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!